Музработ туманида ИИБ ходими мастлиги айтилган ва қўл-оёғи боғланган эркакни калтаклагани акс этган видео тарқалди. Сурхондарё вилояти ИИБ эркак бегона аёлнинг тинчини бузгани, чақирувга асосан борган ходимга қаршилик қилганини билдирди. Ходимнинг ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.
Сурхондарёда Музработ туманининг сентябрда ишдан олинган собиқ ҳокими Эркин Алимов давлат маблағларини ўзлаштириш, мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда гумонланмоқда. У 4,2 гектар ерни қариндошларига расмийлаштиргани, банклар ҳам унинг қариндошларига 166 млрд сўмлик кредит ажратгани айтилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг